2015 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримов ФИФА рефериси Равшан Эрматовни “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда.

Photo: UzA
“Мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Сайфиддинович Ирматов “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин”, – дейилади фармонда.
Эслатиб ўтаман, 2014 йил 25 июль кунидаги Президент Фармонига асосан, Равшан Эрматов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган ҳамда унга Президент совғаси – “Malibu” автомобили тантанали равишда топширилган эди.