Yangi hujjatlar

Tag Archives: Ҳайит

“Зангиота” зиёратгоҳидан фоторепортаж

Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Зангиота зиёратгоҳи тубдан қайта реконструкция қилиниб, бугунги кунда унинг ўрнида ажойиб комплекс бунёд этилди. Эътиборли томони амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат зиёратгоҳнинг ўзида, балки унинг ён-атрофида ҳам бир хилда давом эттирилмоқда. Яъни зиёратгоҳ баҳонасида ўша ҳудуддаги инфраструктура янгиланмоқда. Сергели туманидаги “Ўзгариш” мавзесидан Янгийўл туманига борадиган катта автомобиль йўли қайта таъмирланди, йўл кенгайтирилди, кўча ўртасига замонавий ёритгичлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, Зангиота зиёратгоҳи атрофида меҳмонхона, деҳқон бозори, супермаркет, нонвойхона, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилди ва яна ... Батафсил »

Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади

2015 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва ... Батафсил »

Қурбон ҳайити муносабати билан 4 октябрь дам олиш куни деб эълон қилинди

2014 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 4 октябрь, шанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 4 октябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва ... Батафсил »

Юртимизда Рамазон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди ҳамда 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди. Келинг, Сиз билан бугун Рамазон Ҳайитини нишонлашнинг ҳуқуқий асоси ҳақида гаплашамиз. Рамазон (Рўза) Ҳайитини нишонлаш ҳақида мустақилликдан олдин ҳам расмий ҳужжат чиқарилган. Хусусан, 1991 йил 11 апрель куни Ўзбекистон ССР Президентининг “Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. Фармон матни қуйидагича эди: Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» муносабати билан ... Батафсил »

Рамазон Ҳайити муносабати билан 28 июль дам олиш куни деб эълон қилинди

2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июль, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг ... Батафсил »

Юртимизда Қурбон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Бугун Қурбон ҳайити! Бугун мусулмон оламида катта байрам! Ҳар йили кўтаринки кайфиятда Қурбон ҳайитини нишонлаймиз-у, лекин мазкур байрамнинг ҳуқуқий асоси ҳақида кўпчилик қизиқмаган бўлса керак. Қурбон ҳайитини ҳар йили нишонлаш ҳақида расмий ҳуқуқий ҳужжат 1991 йил 20 июнь куни, яъни ҳали мустақиллик эълон қилинмасдан олдин чиқарилган. Ўша куни “Диний байрам «Қурбон ҳайит»ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида” Президент Фармони имзоланди. Мазкур тарихий Фармон матни қуйидагича эди: Мусулмонларнинг кўплаб истак ва хоҳишларини қондириш ва Ўрта Осиё мусулмонлари диний бошқармасининг ... Батафсил »

Юқорига