Yangi hujjatlar

Tag Archives: амнистия

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 14 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, Gazeta.uz хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, аёллар, биринчи марта жиноят содир этган шахслар (бу ерда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлар назарда тутилган, – муал. изоҳ.), жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари жазодан озод қилиниши белгиланган. Хабарда амнистия актининг қўлланиш доираси ... Батафсил »

Бугун Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибидан амнистия акти муҳокамаси ҳам ўрин олган

Аввал хабар берганимдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси 13 ноябрь кунига чақирилган эди. Кеча ялпи мажлиснинг биринчи иш куни бўлиб ўтди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан бири – мазкур ялпи мажлисда амнистия тўғрисидаги масала муҳокама қилинадими деган саволдир. Кеча 12news.uz нашри Сенат ялпи мажлисининг кун тартибида амнистия акти муҳокамаси йўқлиги ҳақида хабар берди. Нашр ўз хабарида бу масала янги таркибда сайланадиган Сенат томонидан кўриб чиқилиши мумкинлигини таъкидлаган. ... Батафсил »

Амнистия қачон эълон қилинади?

Хабарингиз бор, ҳар йили республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳужжат – амнистия акти қабул қилиб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимиз мустақиллиги байрами, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши ва бошқа тадбирлар муносабати билан истиқлол йилларида жами 25 та амнистия тўғрисидаги фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий актларга мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидаги маҳкумлар озод этилгани ва айримларининг ўталмай қолган жазо муддатларининг ... Батафсил »

Амнистия матни расман эълон қилинди

Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 12 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорни қабул қилгани ҳақида маълумот берган эдим. Ҳозиргина мазкур амнистия актининг расмий матнини ЎзА эълон қилди. Демак, ҳукмингизга мазкур расмий матнни ҳавола қиламан. Эслатиб ўтаман, амнистия актига шарҳни ўқимоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилга ўтинг. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ... Батафсил »

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди (батафсил шарҳ)

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 12 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Конституциямизнинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритган эди ҳамда мазкур тақдимнома асосида амнистия актининг лойиҳаси 2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб, у ҳақда қарор қабул қилинди. Мазкур йилдаги амнистия акти кўлами ... Батафсил »

Россия Федерацияси Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинади

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида”ги Қарор лойиҳасини Давлат Думасига тақдим қилди. Бу ҳақида президент матбуот хизматига асосланиб, Гарант.ру ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Амнистия акти лойиҳасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган маҳбуслар ёки содир этишда гумон қилинаётган, айбланаётган шахслар, шунингдек, Россия Федерацияси учун алоҳида хизмат қилган шахслар жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши кўзда тутилган. Қуйидаги шахсларга амнистия акти қўлланилиши таклиф қилинмоқда: – вояга етмаганлар; – ... Батафсил »

Амнистия қачон эълон қилинади?

Хабарингиз бор, ҳар йили республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳужжат – амнистия акти қабул қилиб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимиз мустақиллиги байрами, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши ва бошқа тадбирлар муносабати билан истиқлол йилларида жами 24 та амнистия тўғрисидаги фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий актларга мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидаги маҳкумлар озод этилгани ва айримларининг ўталмай қолган жазо муддатларининг ... Батафсил »

Юқорига