Yangi hujjatlar

Tag Archives: Бош прокуратура

GM Uzbekistan нархлари ошганини халқ қандай кутиб олди? Xushnudbek News. 2-сон.

«Xushnudbek News» лойиҳасининг 2-сонини тайёрладик. Олдиндан узримни айтай, 2-сонда долзарб бўлган бир йўла иккита мавзуни (салкам учта) кўтариб чиққанимиз сабабли, бу сафар ҳам видеонинг давомийлиги 15 дақиқани (яъни узоқроқ) ташкил этди. Лекин бу соҳада энди-энди тажриба тўплаётганимиз сабабли айтишим мумкинки, бир мавзу ҳақида 7-8 дақиқа ичида бемалол айтиш мумкин бўлган асосий маълумотларни бера олиш мумкин экан. Демак, бугунги сонда қуйидаги мавзулар бўйича сўз юритилган: – Газ, электр тўловлари ва ижро соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар; – “GM Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилган ... Батафсил »

Баҳодир Пўлатов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси ПЎЛАТОВ БАҲОДИР БАХТИЯРОВИЧ 5 йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 23 январдаги буйруғи чиқди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. Баҳодир Пўлатов бунга қадар, 2016 йил март ойидан бошлаб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, унгача эса Фарғона вилоят прокурори бўлиб фаолият юритган. Батафсил »

Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори этиб тайинланди

2015 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “И.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги №ПФ-4717-сонли фармонга имзо чекди. 21 апрель куни Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевни жамоа билан таништирганлиги ҳақида, Газета.уз нашри хабар берган. Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович аввал Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди. Бунгача Бош прокурор лавозимида узоқ йиллар давомида Рашид Қодиров фаолият юритиб келган. Конституцияда қайд этилган прокурорлик муддати тугаганлиги муносабати билан, Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб ... Батафсил »

Президент Фармонига асосан Бош Прокуратура тузилмасига ўзгаришлар киритилди

2014 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга кўра, Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилиб, Республика прокуратураси органлари тузилмасида Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинди, шунингдек прокуратура органларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг битта ўринбосари лавозими тугатилди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Қонунчилик ижроси ... Батафсил »

Бухоро вилоят прокурори Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бухоро вилояти прокурори Матиев Шерзод Раимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 4 июнь куни ПФ-4621-сонли Фармонга имзо чеккан. Фармон матни Бош прокуратура расмий сайтида эълон қилинди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозими қарийиб 10 йилга яқин вакант эди. Бош прокуратуранинг расмий сайтидаги раҳбарият ҳақидаги саҳифада келтирилишича, бугунги кунда Бош прокурорнинг яна икки нафар ўринбосари лавозимлари вакант. Қолган икки нафар ўринбосар сифатида Халимов Ҳакимбай Аширович ҳамда ... Батафсил »

Юқорига