2015 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “И.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги №ПФ-4717-сонли фармонга имзо чекди. 21 апрель куни Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевни жамоа билан таништирганлиги ҳақида, Газета.уз нашри хабар берган. Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович аввал Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди. Бунгача Бош прокурор лавозимида узоқ йиллар давомида Рашид Қодиров фаолият юритиб келган. Конституцияда қайд этилган прокурорлик муддати тугаганлиги муносабати билан, Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб ... Батафсил »
Tag Archives: Бош прокурор
Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини тинглашди
2014 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг ҳолати ва уни янада кучайтириш чоралари тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан қонун устунлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ... Батафсил »