Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 20 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди. Қонунга кўра, Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Кодекснинг янги таҳрири қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 22 апрель кунидан кучга киради. Божхона кодексининг тўлиқ ... Батафсил »
Tag Archives: божхона
Йўловчи божхона декларацияси бланкига Ўзбекистонга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланганлиги ҳақида банд қўшилди
2015 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан киритилган. Қарорга кўра, Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига қуйидаги аҳамиятга молик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди: 1. Декларация бланки А-5 форматида ... Батафсил »
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўриқномаси тасдиқланди
2014 йил 4 июль куни Давлат божхона қўмитасининг “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Декларация жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистоннинг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида қўлланилади. Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан Ўзбекистоннинг Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистоннинг божхона ... Батафсил »