Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотди. Хусусан, ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Кодексга “Хўжалик судининг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида иштирок этиш” деб ... Батафсил »
Tag Archives: Хўжалик суди
Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Барча шароитларга эга уч қаватли замонавий бинонинг очилишига бағишланган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фахрий ҳуқуқшунослар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Н.Чориев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси Козимжон Комиловлар ҳам иштирок этишди. Замонавий ва миллий архитектура ечимига эга кўп қаватли бинони “Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонаси тез, сифатли барпо этди. Янги бинода ... Батафсил »