2013 йилда ёш оилаларга 346 миллиард сўмдан ортиқ, яъни ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган маърузасида таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбари охирги йилларда аҳолимизнинг турмуш даражаси ошиб, аввало, ҳаётимиз сифати тобора юксалиб бораётганлигига урғу бериб, бунинг исботи сифатида бир қанча статистик рақамларни келтириб ўтди. “2013 йилнинг ўзида қишлоқ аҳлига уй-рўзғор буюмлари сотиб олиш ... Батафсил »