Милан суди Италия ҳукуматининг собиқ раҳбари Сильвио Берлусконига икки йил давомида давлат даражасидаги лавозимларда ишлашни тақиқлади. Бу ҳақида, Agence France-Presse маълумотига асосланиб, Lenta.ru хабар тарқатди. Хабарда таъкидланишича, Берлускони мазкур суд қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур суд қарори Италия парламенти юқори палатасининг тасдиғидан ўтмагунгача кучга эга бўлмайди. Суднинг бундай мазмундаги қарорни қабул қилишига, Берлусконига тегишли бўлган Mediaset холдингида содир этилган молия фирибгарликлари билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Ёдингизда бўлса, мазкур жиноят иши натижасида 2012 йилда Берлускони жиноий жавобгарликка ... Батафсил »