Yangi hujjatlar

Tag Archives: кексалар

Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади

2016 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон Фармонига ва  “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сон қарорига имзо чекди. Ҳужжатларнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорида қуйидагилар кўзда тутилган: оқсоқоллар, кексалар ва фахрийларни ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига, Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш; жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ... Батафсил »

Санаторияларга бораётган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари темир йўлдан бепул, ҳаво транспортларидан эса 50% чегирма билан чипта олиши белгиланди

2015 йил 23 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бунга кўра, республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳар йили бир марта бориш ва келишда темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқи, шунингдек ҳаво транспортида юришда йўл ҳақи қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш тарзидаги имтиёзлар берилиши белгиланди. Шунингдек, ... Батафсил »

Юқорига