Yangi hujjatlar

Tag Archives: Кодекс

Қозоғистонда маҳбусларга посилкалар юборишни тақиқлашмоқчи

Қозоғистонда маҳбусларга посилкалар юбориш ва уларга етказиш тақиқланиши мумкин. Мазкур қоида Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳрири лойиҳасида ўз ифодасини топган. Бу ҳақида Tengrinews.kz сайти Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Амантай Куренбековнинг сўзларига асосланиб хабар берган. “Айнан посилкалар орқасидан, биринчидан, тақиқланган предметлар юборилмоқда, иккинчидан, камера шароитида сақлаш мумкин бўлмаган озиқ-овқатлар қабул қилинмоқда. Бу эса санитария ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлаётганини қайд этиш лозим. Учинчидан, посилкани жойлаш ва уни маҳбусга юбориш унинг карточкасига пул ташлашдан кўра қийинроқ жараён ҳисобланади”, – дейди вазир. Куренбековнинг маълумот ... Батафсил »

Давлат мулкига топширилган хазина учун қанча миқдорда мукофот берилади?

“Омад ҳамиша келавермайди” номли кинофильмни кўпчилик муштарийларимиз кўрган бўлса керак. Ҳа, ўша, олтин топиб олган шоввозлар ҳақидаги фильм. Мазкур фильмни кўрганлар бир марта бўлса ҳам, хазина топиб олишни орзу қилган бўлса ажаб эмас. Хўш, агар ҳаётда ҳақиқатдан бирон хазина ёки бошқа эгаси номаълум буюм топиб олсак-чи? Унда қонунга мувофиқ қандай ҳаракат қилиишмиз лозим? Бугун шу ҳақида маълумот берамиз. Бугунги саволларга жавоб топишда биз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мурожаат қиламиз. Эгасиз ашё нима? Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ... Батафсил »

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

16-17 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Қонунчилик палатаси расмий сайти хабар берган. Хусусан, 16 октябрь куни Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси фракциялари томонидан мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинган бўлса, 17 октябрь куни эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракциялари, шунингдек, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳаси ... Батафсил »

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилнинг муддатига чеклов қўйилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Меҳнат Кодексининг 150-моддаси (Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар) биринчи қисми қуйидаги кўринишда таҳрир қилинди: Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ... Батафсил »

Болаларнинг мажбурий таълим олишига тўсқинлик қилган ота-оналар жаримага тортиладиган бўлди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 47-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди: Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — энг кам иш ҳақининг ... Батафсил »

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонунга олий ўқув юртидан кейинги таълим билан боғлиқ ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 3.3-банднинг 3.3.3-кичик банди «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» бўлимининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Олий ўқув юртидан кейинги таълимни ... Батафсил »

8 та Кодекс, 20 та Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартишлар киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 31 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш ... Батафсил »

Юқорига