Yangi hujjatlar

Tag Archives: Конституция

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисида Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар муҳокама қилинди

2014 йил 29 март куни пойтахтимиздаги Халқаро савдо марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида партиянинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, партия депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари – тадбиркор ва фермерлар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Мажлис иштирокчилари ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатлик бирлашмаларининг ҳисобот давридаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини ... Батафсил »

Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётганлиги ҳақида ... Батафсил »

2013 йилда ёш оилаларга 346 миллиард сўм ипотека кредити ажратилган

2013 йилда ёш оилаларга 346 миллиард сўмдан ортиқ, яъни ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган маърузасида таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбари охирги йилларда аҳолимизнинг турмуш даражаси ошиб, аввало, ҳаётимиз сифати тобора юксалиб бораётганлигига урғу бериб, бунинг исботи сифатида бир қанча статистик рақамларни келтириб ўтди. “2013 йилнинг ўзида қишлоқ аҳлига уй-рўзғор буюмлари сотиб олиш ... Батафсил »

Ислом Каримов Олий Мажлиснинг Вазирлар Маҳкамаси фаолияти устидан назоратини кучайтириш бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишни таклиф қилди

2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Мазкур маърузада давлатимиз раҳбари Олий Мажлис фаолияти ҳақида ҳам бир қатор танқидий, таҳлилий фикрларни баён қилиб ўтдилар. Хусусан, “ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омилига айланмоғи зарур”, ... Батафсил »

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир 6 декабрь, «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройи. Тошкент. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси Қадрли дўстлар! Аввало, мана шу ҳашаматли ва бетакрор бинода сиз, азизларим билан кўришганимдан хурсанд бўлганимни, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва меҳримни билдириш – мен учун катта бахт, десам, қалбимда, юрагимда бўлган гапни айтган бўламан. Бугунги тантанали мажлисимизнинг мақсад-муддаоси – ҳаётимиз қомуси бўлмиш Конституциямизнинг 21 йиллигини нишонлаш, ... Батафсил »

Юқорига