Yangi hujjatlar

Tag Archives: Латвия

Латвия Президенти Ислом Каримов номига ташаккурнома йўллади

Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик мактубини йўллади. Мактуб матни ЎзА сайтида эълон қилинди. “Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифим давомида Тошкентда кўрсатилган иззат-икром учун Латвия Республикаси делегацияси ва шахсан ўз номимдан Сизга миннатдорлик изҳор этмоқчиман”, – дейилади ташаккурномада. “Мен Сиз билан яна учрашганимдан ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисидаги музокараларни давом эттирганимиздан астойдил мамнун бўлдим. Ишончим комилки, мазкур ташриф ва Сиз Жаноби Олийларининг ўтган йил октябрь ойида Латвияга расмий ташрифингиз турли соҳалардаги Латвия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ... Батафсил »

27-29 май кунлари Латвия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 2014 йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этадилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар. Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда. Эслатиб ... Батафсил »

Юқорига