Yangi hujjatlar

Латвия Президенти Ислом Каримов номига ташаккурнома йўллади

Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга миннатдорлик мактубини йўллади. Мактуб матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

Photo: president.lv

Photo: president.lv

“Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифим давомида Тошкентда кўрсатилган иззат-икром учун Латвия Республикаси делегацияси ва шахсан ўз номимдан Сизга миннатдорлик изҳор этмоқчиман”, – дейилади ташаккурномада.

“Мен Сиз билан яна учрашганимдан ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисидаги музокараларни давом эттирганимиздан астойдил мамнун бўлдим. Ишончим комилки, мазкур ташриф ва Сиз Жаноби Олийларининг ўтган йил октябрь ойида Латвияга расмий ташрифингиз турли соҳалардаги Латвия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришда муҳим омил бўлди. Мамлакатларимиз тадбиркорларининг ўзаро иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этадиган саъй-ҳаракатларидан ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорлик самаралари ривожланиб бораётганидан ғоят мамнун бўлганимни алоҳида таъкидламоқчиман”, – деб ёзади ўз мактубида Латвия Президенти.

Photo. uza.uz

Photo. uza.uz

Шунингдек, Андрис Берзиньш Марказий Осиё мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётига, шунингдек, умумий хавфсизлик ва барқарорлик кафолатлари мустаҳкамланишига таъсири тобора ортиб бораётганлиги боис музокараларда минтақа истиқболига алоҳида эътибор қаратилганидан хурсандлигини таъкидлаган.

“Мен транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланиб боришига ишонаман, бу манфаатли ва минтақалараро салмоқли лойиҳаларда ўз ифодасини топади”, – дейилади мактубда.

Латвия Президенти “Жаноби Олийлари, Сизга бўлган ғоят юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз” дея ўз мактубига якун ясаган.

Photo: gazeta.uz

Photo: gazeta.uz

Эслатиб ўтаман, Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига