Yangi hujjatlar

Tag Archives: мукофот

Блогерлар чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (фото)

Жорий йилнинг 28 май куни “Пойтахт” бизнес марказидаги “Олтин зал” ресторанида «Блогерлар чемпионати»нинг якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Чемпионат Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, «UzInfoCom» ДУК, Championat.asia нашри, ОАВ вакиллари ҳамда чемпионатда фаол иштирок этган блогерлар иштирок этди.   Блогерлар чемпионатининг якуний натижалари билан танишинг: 1-ўрин – Саломов Мақсудхон Соҳибхон ўғли (4 миллион ... Батафсил »

Блогерлар танлови қоидаларига айрим ўзгаришлар киритилди

Бундан бироз аввал блогерлар танловига келиб тушган аризалар сони 100 тадан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим. Соат сайин аризалар сони кўпаймоқда ва ҳозирги вақтга келиб улар сони 116 тага етди. Бу ўтган йилги танлов натижасини такрорладик дегани. Ҳали биринчи босқич якунига яна бир ҳафта муҳлат борлигини ҳисобга олсак, ушбу рақам янада каттароқ кўриниш ҳосил қилишига ишончимиз комил. Эътиборли ва қувонарли томони танловга келиб тушаётган ишлар бир-биридан яхши, бир-биридан мазмунли. Қайсидир бирини яққол ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Ва бундай ишлар сони анча-мунчани ташкил ... Батафсил »

Блогерлар чемпионатига келиб тушган аризалар сони 100 дан ошди

21 март куни старт берилган ўзбек блогерлари ўртасидаги иккинчи чемпионат қизғин паллага кирди. Ҳар куни янгидан-янги номларни кашф қилаётган мазкур танловга ҳозирча 105та ариза келиб тушди. Блогпостларга 16 нафар малакали ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳо беришмоқда ва ҳакамлар томонидан берилган баҳоларни ўша заҳотиёқ кўриш имконияти мавжуд. Қуйидаги манзил орқали, энг юқори балл олган блогерлар рейтингини кўришингиз мумкин. Мазкур рейтинг онлайн тарзда янгиланиб боради. http://blog.telegraf.uz сайти фойдаланувчилари томонидан билдирилган изоҳлар сони эса 900 тага етди. Танловда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш ... Батафсил »

Шахсий блоги йўқ шахсларнинг блогерлар танловида иштирок этиш тартиби ҳақида

21 март – Наврўз байрами кунидан бошлаб, умумий соврин жамғармаси салкам 10 миллион сўм бўлган ўзбек блогерлари ўртасидаги чемпионатга старт берилишидан хабарингиз бор бўлса керак деган умиддаман. Куни кеча ушбу чемпионат ўтказиладиган сайт манзили ҳақида маълумот берган эдим – http://blog.telegraf.uz/ Бугун бошқа масала ҳақида тушунтириш бермоқчиман. Жуда кўпчилик томонидан берилаётган бир савол бор: Менинг шахсий блогим йўқ, танловда қатнаша оламанми? Бунинг тартиби қандай бўлади? Ҳозир ушбу саволларга жавоб бериб ўтсам. Аввал таъкидлаганимдек, танлов барча учун очиқ бўлиб, унда шахсий блог ... Батафсил »

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

2015 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Президент қарорида таъкидланишича, мазкур қарор “юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган Низомга асосланган”. Президент Қарорига ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналишида совриндорга айланди

Жорий йилнинг 20 февраль куни пойтахтимизнинг «City Palace» меҳмонхонасининг анжуманлар залида «Жамият ва мен» ва «Эътироф» республика танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўтказилган ҳар иккала танлов журналистларнинг касбий маҳоратини оширишга, турли соҳаларда фаолият юритаётган журналистларнинг тегишли йўналишлар бўйича ихтисослашувига қаратилган бўлиб, жами ҳисобда ОАВ вакиллари томонидан 3000дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. Эътиборли томони, «Жамият ва мен» танловида Xushnudbek.uz сайти «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналишида рағбатлантирувчи ўринга муносиб кўрилди. Худди шу йўналиш бўйича 1-ўрин «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти яна бир танловда совриндорга айланди

Куни-кеча Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдим. Унга кўра, фестивалнинг “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида ғолиблар қаторидан жой эгаллагандим. Мазкур фестивалдан бор-йўғи бир кун ўтиб, аниқроғи 23 сентябрь куни муҳташам “Туркистон” санъат саройида MIT.uz – Миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Худога беҳисоб шукурлар бўлсинки, Xushnudbek.uz сайти ушбу танловда ҳам совриндор бўлди. MIT.uz – Миллий интернет танлови “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, унда бир ... Батафсил »

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

2014 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Президент қарорида таъкидланишича, мазкур қарор “юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган низомга асосланган”. Таъкидлаш жоизки, Зулфия номидаги Давлат ... Батафсил »

Юқорига