Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги ҳамкорликда 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказди. Текширув натижалари ҳақидаги маълумот ЎзА сайтида эълон қилинган. Хусусан, Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2013 йилги ижроси ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида вилоят таълим муассасаларида меҳнат қилаётган педагогларнинг маълумотини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳақиқийлиги ҳам текширилган. Текшириш чоғида 57 таълим муассасасида ишлаётган 72 нафар педагогнинг дипломи қалбаки экани ва уларга бюджетдан 1693,3 миллион сўм тўлангани аниқланди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ва “Ўқув таълим ... Батафсил »
Tag Archives: Навоий
O‘zLiDeP 1 миллиард 195 миллион сўмлик имтиёзли кредит олишга кўмаклашди
Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда. Партия вилоят Кенгаши ўз олдига қўйган муҳим вазифаларни бажариш борасида жами 8 та мақсадли ва тизимли партиявий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили ташкил этилган “Мулкдор оила-2013”, “Диплом билан бизнесга-2013”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” каби партиявий лойиҳаларда қатнашиб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган 253 дан ортиқ иштирокчига 1 млрд. 195 млн. ... Батафсил »