Yangi hujjatlar

Tag Archives: нотариус

Абитуриентларга: қабул комиссиясига ўрта махсус дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхасини топшириш шарт эмас

Бугун нотариус сифатида фаолият юритадиган танишим қабул жараёнлари бошлангандан буён абитуриентлар коллеж ёки лицей дипломини нотариал тасдиқлаш юзасидан жуда кўп мурожаат қилаётганини, ҳар куни юздан ортиқ яқин мана шундай нотариал ҳаракатни амалга ошираётганини айтиб қолди. “Албатта, биз нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқарога асоссиз рад жавоби беришга ҳаққимиз йўқ, шунинг учун уларга диплом нусхасини тасдиқлаб беряпмиз, аммо аслида абитуриентлар қабул комиссияларига бундай ҳужжатни топшириши шарт эмаску”, – деган фикрни айтган суҳбатдошим мендан шу масалага аниқлик киритиб беришимни сўради. 2017 ... Батафсил »

Нотариус лавозимига талабгорлар учун тест синовлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги буйруғи асосида “Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгаришга кўра, 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда тест синовлари жорий этилади. Бунга қадар танлов фақат бир босқичда ўтказилар эди. Эндиликда нотариус лавозимига тайинлаш бўйича ўтказиладиган танлов икки босқичда ўтказилади: биринчи босқич — тест синови; иккинчи босқич — ёзма-оғзаки. Танловнинг биринчи босқичи талабгорларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий, хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ... Батафсил »

Автомашина ҳамда уй-жой олди-сотдиси учун нотариал харажатларни ҳисоблайдиган онлайн-калькулятор ишга тушди

Ҳар куни бўлмаса-да, кун ора бирон танишимиз, дўстимиз, қариндошларимиздан кимдир янги автомашина ёхуд уй-жой харид қилганлиги ёки сотганлиги ҳақида хабар эшитиб қоламиз. Бундай олди-сотди масалаларидаги ҳал қилувчи босқичлардан бири, бу шартномани нотариус орқали тасдиқлатишдир. Табиийки, шу ўринда иккала тарафни ҳам қизиқтирадиган асосий савол нотариал ҳаракатлар учун қанча харажат кетишида бўлади десак асло муболаға бўлмайди. Мазкур эҳтиёжни ҳисобга олиб, Xushnudbek.uz сайтида нотариал ҳаракатлар учун тўловлар миқдорини автоматик ҳисоблаб берадиган онлайн-калькулятор яратилди. Ушбу онлайн-калькуляторнинг афзаллиги шундаки, у барча харажатларни, хусусан давлат божи, ... Батафсил »

Прокуратура, суд, ФҲДЁ ва нотариусга хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар олиш шартлари тасдиқланди

2014 йил 12 август куни “Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарор қабул қилинди. Мазкур Қўшма қарор Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан қабул қилинди. Қарордан мақсад прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларида хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини мақбуллаштириш дейилади қарор матнида. Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ... Батафсил »

Нотариус хизматларининг тарифлари қанчалигини билишни хоҳлайсизми?

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) орқали Адлия вазирлиги ҳамкорлигида муҳим ҳуқуқий маълумот пайдо бўлди ва бу маълумот ҳеч шубҳасиз портал фойдаланувчиларининг эътиборидан четда қолмайди. Бу ҳақида, Ягона порталда маълумот берилган. Энди Ягона портал орқали нотариал ҳаракатларнинг турлари ва бундай ҳаракатларга тўланадиган давлат божлари ҳақидаги маълумотларни олиш мумкин. Ягона порталнинг қуйидаги ҳавола http://my.gov.uz/uz/page/notary.html бўйича жойлашган саҳифасида қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар нотариал тартибда тасдиқланиши, нотариуснинг қандай ҳаракатлари учун давлат божлари олиниши, ва қандай миқдорда олиниши ва бошқалар ҳақида ... Батафсил »

Энди нотариус стажёри бўлиш учун иш стажи ва камида 25 ёш талаб этилади

Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазири Н.Йўлдошев 2013 йил 14 октябрь куни “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруққа имзо чекди. Мазкур Буйруққа мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларга назар ташлайдиган ва таҳлил қиладиган бўлсак, энг аввало нотариус стажёри бўлиш учун иш стажи ва ёш цензи белгиланганлиги эътиборга молик. Хусусан, эндиликда олий юридик маълумотга, юридик ... Батафсил »

Ўзбекистонда нечта нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари мавжуд?

Нотариат. Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида, Президент Ислом Каримовнинг 2010 йил 5 майда имзолаган “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, нотариат институтлари фаолиятида ўзига хос бурилиш ясади. Айнан мазкур Фармон билан ўзини оқлай олмаган хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйилиб, республика ҳудудидаги барча хусусий нотариал органларга “давлат нотариал идораси” мақоми берилган бўлса, иккинчидан, нотариусларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди ва ёш (25 беш ёшдан кичик бўлмаган) цензи белгиланди. Юқоридаги Фармон ижроси юзасидан 24 та, шу жумладан, 1 та қонун, ... Батафсил »

Юқорига