Yangi hujjatlar

Прокуратура, суд, ФҲДЁ ва нотариусга хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар олиш шартлари тасдиқланди

2014 йил 12 август куни “Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарор қабул қилинди. Мазкур Қўшма қарор Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан қабул қилинди.

Қарордан мақсад прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларида хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини мақбуллаштириш дейилади қарор матнида.

Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартлари қуйидагилардан иборат:

Лавозим номи

Лавозим меъёрлари ва уларни киритиш шартлари*

Хизмат кўрсатувчи ходимлар

Хизмат кўрсатувчи автотранспорт ҳайдовчиси 2 смена — республика миқёсидаги ташкилот раҳбарига;

1,5 смена — бошқа хизмат кўрсатувчи енгил автомобилларига

Ҳовли супурувчи 1 нафар ходим 2,5 минг кв метр йиғиштириладиган ҳудудга
Боғбон 1 нафар ходим 2,5 минг кв метр майдондаги боғ ва манзарали ўсимликлар экилган ҳудуд учун
Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идоралари хоналари фарроши 1 нафар ходим 800 кв метр йиғиштириладиган ҳудуд учун
Суд хоналарининг фарроши 1 нафар ходим 800 кв метр йиғиштириладиган ҳудуд учун, суд мажлислар залидан ташқари;

1 нафар ходим 450 кв метрга суд мажлислар зали ва йўлаклар бир неча бор йиғиштирилганида

Рухсатномалар бюроси навбатчиси** 1 нафар ходим ташкилот учун
Бинога жорий хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчиси*** 10 дан 50 гача нафар ходими бўлган ташкилотларда 0,5 нафар ходим;

50 ва ундан ортиқ ходимлари бўлган ташкилотларда 1 нафар ходим

Қоровул 3 нафар ходим бинони қўриқлаш сигнализация ускуналари ўрнатилмаган ҳолда ҳамда ички ишлар идораларининг қўриқлаш хизмати бўлинмаси ёки бошқа махсус ташкилот томонидан амалга оширилмаган ҳолда
Бошқа хизмат кўрсатувчи ходимлар Ташкилотнинг хусусиятига кўра меҳнат ва молия органлари билан келишилган ҳолда киритилади

Техник ходимлар

Архивариус 1 нафар ходим ҳар бир судга
Судларда иш юритувчи Республика ва вилоят миқёсидаги бошқарув ходимлари сони 50 нафардан кам бўлган ташкилотларда 1 нафар ходим, 50 ва ундан юқори бўлган ташкилотларда — 2 нафар ходим
Прокуратура органларида иш юритувчи Республика ва вилоят миқёсидаги ҳар 25 нафар бошқарув ходимлари сонига 1 нафар иш юритувчиси;

Шаҳар ва туман прокуратурасида (Департаментнинг шаҳар ва туман бўлимида) 1 нафар ходим

Компьютерларга хизмат кўрсатиш бўйича техник**** 1 нафар ходим республика ва вилоят миқёсидаги корпоратив тизими ёки давлат порталиниг маълумотлар базасига боғланган ҳолда
Бино коменданти***** 1 нафар ходим Республика ва вилоят миқёсидаги алоҳида турган ташкилотнинг маъмурий биноси учун
Хўжалик мудири 1 нафар ходим «бино коменданти» лавозими бўлмаган ҳолда
Бошқа техник ходимлар лавозими Ташкилотнинг хусусиятига кўра меҳнат ва молия органлари билан келишилган ҳолда киритилади

*Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозимлари киритилиши мавжуд бўлган шароитларга кўра, иш вақтида тўлиқ банд бўлган ҳолда амалга оширилади.

**Ташкилот штатидаги ходим рухсатномалар бюроси навбатчиси сифатида хизмат кўрсатган ҳолда, ушбу лавозим киритилади.

***Бино ижарага олинган ҳолда, ушбу лавозим молия органлари билан келишилган ҳолда киритилади.

****Мураккаб ахборот-коммуникация ускуналари мавжуд бўлганида, шу жумладан видео-конференция ўтказиш учун, молия органлари билан келишилган ҳолда «Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси» лавозимига ўзгартирилиши мумкин.

*****Ташкилотнинг ихтиёрига кўра «Комендант» лавозими «Хўжалик мудирига» ўзгартирилиши мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (7)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига