Yangi hujjatlar

Tag Archives: Олий Суд

Суд-ҳуқуқ тизмини ислоҳ қилиш ҳақидаги Президент фармонига шарҳ

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди. Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, қуйидаги учта асосий устувор йўналишларни белгилаб берди: суд ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади

2016 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида: 1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек ... Батафсил »

2016 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ариза бериш мумкин бўлади

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Қонунга кўра, Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартиришларнинг аҳамиятли томони, 2016 йил 1 январь кунидан бошлаб фуқаролик судларига интернет орқали ҳам аризалар топшириш мумкин бўлади. Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилди: Бундан ташқари, эндиликда судга чақирув қоғозлари, суднинг чиқарган ажрим, ҳал қилув қарорлари ... Батафсил »

Шоюнус Ғозиев Олий суд раиси этиб сайланди

2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг раисини сайлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг матни Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Шоюнус Аюбжонович Ғозиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси этиб сайланди. Ш.Ғозиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ... Батафсил »

Бўритош Мустафоев Конституциявий суд раисининг ўринбосари этиб сайланди

2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий cуди раисининг ўринбосарини сайлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг матни Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Бўритош Мустафоев ўз лавозимидан озод қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари этиб сайланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 2-бандига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ҳам киради. Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, ... Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига бир қатор ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Рахимжон Обидович Обидов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – ҳарбий ҳайъат раиси этиб сайланди. Шунингдек, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайланишди: – Ботирали Муродович Диёров; – Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев; – Азизахон Нумановна Нажмутдинова; – Қаҳрамон Улжаев. Қуйидагилар бошқа ишга ўтганлиги муносабати ... Батафсил »

Юқорига