2015 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси очилиши ҳақида хабар берилган эди. Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида 17 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилади. Шулардан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманни сайлаш масаласи эди. Амалдаги қонунга кўра, Омбудсман беш йил муддатга сайланади. Конституциямизнинг 78-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларидан бири Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш ҳисобланади. ... Батафсил »