Yangi hujjatlar

Tag Archives: Президент

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг расмий матни эълон қилинди

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Давлат дастурининг қисқача мазмуни ҳақида ЎзАда мақола чоп этилган эди. 2014 йил 3 март куни Давлат дастурининг расмий матни Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР: “Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди “Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилинади Ўзбекистонда ... Батафсил »

Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш ҳақида Президент қарори имзоланди

2014 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2014 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. “Халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини марказда ва жойларда ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолди”, – дея таъкидланади қарорда. Қарор асосида Наврўз байрамини юксак савияда, муносиб тарзда нишонлаш мақсадида байрамга тайёргарлик кўриш ва ... Батафсил »

“Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди

2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, “дастурда аввало ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, мустақил фикрлай оладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли, чуқур билимли ва замонавий дунёқарашга эга, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни шакллантириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини ана шу мақсадларга сафарбар этишга доир кенг миқёсли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган”. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ... Батафсил »

Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда 12uz.com хабар берига асосланиб, Кун.Уз хабар берган. Аммо ҳозирча мазкур Фармоннинг расмий матни қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинмаган. Хабар беришларича, Президент Фармонига асосан Тешаев Шуҳрат Журақулович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган. Вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумот вазирлик сайтида ҳам тасдиқланган. Тешаев янги лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллади. Шуҳрат Тешаев ушбу тайинланувга қадар қишлоқ ва сув ... Батафсил »

Ислом Каримов XXII қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 7 февраль куни Сочи шаҳрида ўтаётган XXII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Президентини «Адлер» аэропортида Сочи шаҳар раҳбарияти ва Халқаро Олимпия қўмитаси вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари шу куни мазкур улкан халқаро спорт байрами учун махсус барпо этилган Олимпия шаҳарчаси мажмуасидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Сочига ташрифи доирасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан амалий учрашув ўтказди. ... Батафсил »

Ислом Каримов Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг йиғилишида қатнашди

Президент Ислом Каримов раислигида 28 январь куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари мазкур Жамғарма фаолият бошлаганидан буён ўтган йилларда эришилган ютуқлар, бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишларнинг аҳамияти ва натижалари хусусида атрофлича фикр юритди. – Ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан мутаносиб ривожлантиришга қаратилган бу тизимнинг йўлга қўйилиши ҳар томонлама тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда, – деди Президентимиз. – Шаҳару қишлоқларимизда бунёд этилган замонавий ... Батафсил »

Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда амалга оширган барча расмий ташрифлари ҳамда расмий қабуллар

2013 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан бир қатор хорижий мамлакатларга борди, мазкур хорижий давлат раҳбарлари билан кенг қамровли масалаларда музокаралар олиб борди. Агар ортда қолган йилга назар ташласак, 2013 йилда Ўзбекистон Президенти тўртта хорижий давлатга ташриф буюрганини кўришимиз мумкин. Энг аввало 14-15 апрель кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россияга сафар қилди. Музокаралар якуни бўйича Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим, 2013-2017-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури, 2013-2015-йилларга мўлжалланган ... Батафсил »

Ўзбекистон Президенти томонидан 2013 йилда йўлланган табриклар ҳамда билдирилган таъзиялар

Ниҳоясига етган 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, нуфузли шахслар номига, шунингдек юртимиз ҳаётидаги муҳим ўрин тутган саналар, қувончли воқеалар муносабати билан кўплаб табриклар йўлланди. Бундан ташқари, содир бўлган кўнгилсиз воқеалар, фожеалар, машҳур инсонлар вафоти билан ҳамдардликлар, таъзиялар изҳор қилинди. Ўз навбатида Президентимиз номига ҳам бир қанча табрик хатлари келиб тушди. Ушбу хабарда Сиз азиз муштарийларга, айнан ўша йўлланган табриклар, билдирилган ҳамдардликлар хронологиясини тақдим этаман. Мазкур хронология Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот ... Батафсил »

Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 2 январь куни “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 3 январь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.   Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 8 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунда васийлик ва ҳомийлик тушунчаларига изоҳ берилган бўлиб, унга кўра васийлик – ўн тўрт ёшга ... Батафсил »

2013 йилдаги Ўзбекистон Президенти билан боғлиқ муҳим воқеалар

Ниҳоясига етган 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ энг муҳим воқеалар хронологиясини Сиз азиз муштарийларга тақдим этишга қарор қилдим. Мазкур хронология Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди. Мавзуга доир: Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда амалга оширган барча расмий ташрифлари ҳамда расмий қабуллар Ўзбекистон Президенти томонидан 2013 йилда йўлланган табриклар ҳамда билдирилган таъзиялар ЯНВАРЬ 3 январь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мянма Иттифоқи Республикаси Президенти Тейн Сейнни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати ... Батафсил »

Юқорига