Yangi hujjatlar

Tag Archives: Президент

5 март шанба дам олиш куни 7 март душанба кунига кўчирилди

2016 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди; 2016 йил 5 март шанба куни ... Батафсил »

Зангиота тумани ҳокими Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди

Бугун, 2016 йил 4 февраль куни, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди. Бу ҳақида, “Ахборот” информацион дастурида хабар берилди. Хабарда таъкидланишича, сессияда кун тартибига қўйилган масала юзасидан, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қарорига кўра, Зангиота тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Содиқ Собитович Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тасдиқланган. Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Содиқ Абдуллаевни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. ... Батафсил »

Президент ва бошқа номли давлат стипендияларини олиш тартиби қандай?

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯЛАРИ ҲАҚИДА Президент стипендиялари кимларга берилади? Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига. Қайси йўналишлар бўйича берилади? Президент стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги таълим йўналишларидан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан бакалавриат ва магистратура учун алоҳида-алоҳида тақсимланади: қишлоқ ва сув хўжалиги; техника ва информатика; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот; ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар; табиий фанлар; бизнес ва бошқарув; педагогика; маданият, санъат ва спорт; хорижий тиллар; ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар; ... Батафсил »

Равшан Эрматов «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди

2015 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримов ФИФА рефериси Равшан Эрматовни “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. “Мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Сайфиддинович Ирматов “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин”, – дейилади фармонда. ... Батафсил »

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

2015 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди. Қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қуйидаги боблардан таркиб топган: 1-боб. Умумий қоидалар; 2-боб. Электрон ҳукумат ... Батафсил »

Ислом Каримов «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 ноябрь куни Оқсаройда «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон нефть-газ тармоғида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ушбу компания фаол иш юритаётганини таъкидлади. Мулоқот чоғида жаҳон ва минтақа углеводород хомашёси бозоридаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Матн ва фото: ЎзА Батафсил »

Ислом Каримов Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 ноябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди. Матн ва фото: ЎзА Батафсил »

Президент Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди. Батафсил »

Ислом Каримов 15-16 октябрь кунлари Қозоғистонда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди [фото]

Президент Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди. МДҲ давлат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мажлисда яқин ва узоқ мамлакатларда вазият кескинлашиб, шиддат билан ўзгариб бораётгани инобатга олинадиган бўлса, МДҲ давлат раҳбарларининг мазкур учрашуви ўз вақтида ўтказилганини таъкидлади. Матн: ЎзА; Фото: ЎзА, akorda.kz Батафсил »

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 8 октябрь куни бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирадаги музокаралар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик майдонига, “Бунёдкор” стадионига ва “Минор” масжидига ташриф буюрди. Фото ... Батафсил »

Юқорига