Yangi hujjatlar

Зангиота тумани ҳокими Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди

Бугун, 2016 йил 4 февраль куни, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди. Бу ҳақида, “Ахборот” информацион дастурида хабар берилди.

Photo: Daryo.uz

Хабарда таъкидланишича, сессияда кун тартибига қўйилган масала юзасидан, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қарорига кўра, Зангиота тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Содиқ Собитович Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тасдиқланган.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Содиқ Абдуллаевни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан.

Эслатиб ўтаман, 2013 йилдан буён Тошкент вилоятининг ҳокими сифатида Усманов Ахмаджон Тугилович фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (76)
  • Йўқ (18)
  • Бироз (3)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига