Yangi hujjatlar

Tag Archives: Сенат

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун маъқулланди

Аввал хабар берганимдек, 2014 йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ялпи Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, сенаторлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ижро этиш юзасидан тайёрланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар. Мазкур Қонун Олий мажлис ... Батафсил »

Сенат Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади

Аввал хабар берганимдек, 2014 йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди. Сенаторлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан парламент муҳокамасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон ... Батафсил »

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси 10-11 апрель кунлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси 2014 йил 10 апрель куни эрталаб соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Аввалроқ, Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати ялпи мажлис кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида маълумот берган эди. Унга кўра, Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. Бу қуйидаги қонунлар: 1. “Давлат ҳокимияти ... Батафсил »

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур Қарорга кўра, АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди. АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Қўмита расмий сайтида бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган. Сайтнинг “Раҳбарият” саҳифасида фақатгина Қўмита Раисининг ... Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига бир қатор ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Рахимжон Обидович Обидов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – ҳарбий ҳайъат раиси этиб сайланди. Шунингдек, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайланишди: – Ботирали Муродович Диёров; – Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев; – Азизахон Нумановна Нажмутдинова; – Қаҳрамон Улжаев. Қуйидагилар бошқа ишга ўтганлиги муносабати ... Батафсил »

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳасини маъқуллади

2013 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисининг биринчи кунида сенаторлар тўққизта масалани кўриб чиқдилар. Хусусан, сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, маъқулладилар. Бюджет кодекси бутун бюджет жараёнини (Давлат бюджетини шакллантириш, тасдиқлаш, ижро этишни ҳамда назоратни таъминлашни) ягона ва яхлит қонун ҳужжатида тизимлаштиришни, Давлат бюджетини ҳам, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларни ҳам тартибга солишнинг ... Батафсил »

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди (батафсил шарҳ)

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 12 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Конституциямизнинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритган эди ҳамда мазкур тақдимнома асосида амнистия актининг лойиҳаси 2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб, у ҳақда қарор қабул қилинди. Мазкур йилдаги амнистия акти кўлами ... Батафсил »

Амнистия қачон эълон қилинади?

Хабарингиз бор, ҳар йили республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳужжат – амнистия акти қабул қилиб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимиз мустақиллиги байрами, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши ва бошқа тадбирлар муносабати билан истиқлол йилларида жами 24 та амнистия тўғрисидаги фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий актларга мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидаги маҳкумлар озод этилгани ва айримларининг ўталмай қолган жазо муддатларининг ... Батафсил »

Юртимизга Малайзия парламенти делегацияси ташриф буюрди

Мамлакатимизга ташриф буюрган Малайзия Сенати Президенти Тан Сри Абу Захар Ужанг раҳбарлигидаги парламент делегацияси аъзолари 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлди. Олий Мажлис Сенати расмий сайтининг хабар беришиича, учрашувда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар кўплаб соҳалар қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси парламенти делегациясининг Малайзияга ташрифи икки мамлакат парламентлари ҳамкорлигига янги суръат бахш этди. Музокарада ... Батафсил »

Юқорига