Yangi hujjatlar

Tag Archives: шахмат

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган ака-ука Синдоровларга Президент совғаси топширилди

Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлари – Исломбек ва Жавоҳир Синдоровларга Президентимиз совғаси топширилди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида тадбир бўлиб ўтди. Бу ёш иқтидорли болаларнинг халқаро майдонларда эришаётган юксак ғалабалари барчамизни қувонтиради. Яқинда Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритгани ҳамюртларимиз қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Жаҳон чемпионати ғолиблари Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар ... Батафсил »

Ўзбекистонда 41 та спорт тури бўйича тренерлик қилиш учун жисмоний тарбия маълумоти шарт эмаслиги белгиланди

2014 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири М.Ходжиматов “Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 91-сонли буйруққа имзо чекди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, буйруқ асосида тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага ... Батафсил »

ТУЗАТИШ: Шахматчимиз Баҳора Абдусатторова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Бундан бир неча соатлар олдин Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ёш шахматчимиз Баҳора Абдусатторова ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдим. Гап шундаки, мен хабар киритган вақтимда ўйинлар эндигина тугаган, ҳали якуний ва расмий хабар чиқмаган эди. 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Баҳора Абдусатторова мусобақа давомида жами 9 очко тўплади. Грециялик Ставроула Цолакидоу ҳам юртдошимиз билан бир хил очко тўплади ва чемпионатда қўшҳокимлик юзага келди. Швейцарча тизимда ўтказиладиган ... Батафсил »

Ўзбекистонлик ёш шахматчи қиз – Баҳора Абдусатторова жаҳон чемпиони бўлишга яқин турибди

ДИҚҚАТ! ХАБАР ЯНГИЛАНДИ: ТУЗАТИШ: Шахматчимиз Баҳора Абдусатторова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди 17-29 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганлигидан хабарингиз бор. Унда юртимизнинг 31 нафар ёш шахматчиси иштирок этмоқда. Бугун турнирнинг сўнги тур баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси сўнги турда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Баҳора Абдусатторова ўзининг асосий рақибаси, турнир пешқадами Россиялик Анна Васенина билан қора доналарда куч синашиб, қийиин ва муросасиз кечган баҳсда ... Батафсил »

Юқорига