Роппа-роса 1 йил олдин, аниқроғи 2013 йил 14 октябрь – Қурбон ҳайити кунида яхши ниятлар билан Xushnudbek.uz сайтини ишга туширган эдик. Мана ҳаш-паш дегунгача, орадан 1 йил вақт ўтиб қўйибди, қаранг. Ўтган давр мобайнида сайт орқали қатор янгиликлар, хабарлар, таҳлилий-танқидий мақолалар бериб боришга ҳаракат қилдим. Албатта қилинмаган ишлар ҳам анча-мунча. Баъзан дангасалигим туфайли, баъзан эса асосий иш жойимдан вақт орттира олмаганимдан кўп лойиҳалар фақат ҳаёлдаю, мияда қолиб кетди. Бугун ўзининг бир ёшлигини нишонлаб турган Xushnudbek.uz сайти гапирар эканман, энг аввало ... Батафсил »
Tag Archives: шахсий фикр
Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида (1-қисм)
Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Барча устозларимни байрамлари билан табриклайман! Устозлар ҳақида қанча гапирсак оз дейишади. Лекин барибир гапираверамиз. Бу бурчимиз. Устозлик шарафли касб дейишади. 2 йил давомида Тошкент давлат юридик институт (университет)да ўқитувчи бўлиб ишлаганимдан сўнг юқоридаги сўзлар нечоғлик тўғри эканлигини ҳис қилдим. Ўқитувчи… Ҳа, илк дарсим ҳали ҳамон эсимда. Қанчалик ҳаяжонланганим, қанчалик қўрққаним… Талабалик пайтларимдаёқ, институт маъмуриятида ишлардим. Ўқиш даврида салкам 5 йил деканатда услубчи (методист) бўлиб фаолият юритдим. Деярли ҳар куни талабалар билан муомала ... Батафсил »
Блогерлар ҳақидаги қонун нима учун керак?
Бироз аввал Ўзбекистонда қонунчиликка блогерлар тўғрисидаги норма киритилгани ҳақида хабар бергандим. Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқуллангандан кейин, кенг жамоатчилик томонидан турли хил фикрлар билдирилганининг гувоҳи бўлдик. Хусусан, Gazeta.uz нашри Олий Мажлис Сенаторининг “Ахборот” дастурига берган интервьюсига асосланиб, “Обязанности блогеров закрепят законодательно” номли хабар берган эди. Ушбу хабар асосида билдирилган мулоҳазаларда кўпчилик “Ана энди блогерларни назорат қилиш бошланар экан”, “Блогерларнинг “қора рўйхати” тузилар экан”, “Энди ҳеч нарса ёзмаган маъқул” деган фикрларни билдиришди. Мазкур фикр муаллифларини ... Батафсил »