Yangi hujjatlar

Tag Archives: тест

Тест натижалари бугун эълон қилинади

Республика олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг натижалари бугун, яъни 16 август куни эълон қилинади. Тест натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин: 1. ОТМга борган ҳолда (соат 9.00 дан билиш мумкин); 2. ДТМ сайтидаги махсус саҳифага кириб кўрган ҳолда; 3. CLICK хизмати орқали (нархи 1500 сўм); 4. 5100 рақамига SMS юбориш орқали (фақат Ucell абонентлари учун / нархи – $0.75). CLICK хизмати орқали аллақачон жавоблар келишни бошлади. Мазкур хизматдан жавобларни қандай билиш мумкинлиги ҳақида қуйидаги манзилдан билишингиз мумкин. Daryo.uz хабарига кўра, ... Батафсил »

Давлат тест маркази янги қўшилган информатика фанидан тест саволлари бўйича аниқлик киритди

Аввалроқ, 1-августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ўзгаришларга кўра, жорий йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда математика фани бўйича тест синовларига информатика ва ахборот технологияларига тааллуқли савол ҳамда топшириқлар киритилмоқда. Бунда фан блогидаги 36 та саволдан 30 та савол математика бўйича, 6 та савол информатика ва ахборот технологиялари бўйича бўлади. Бироқ кўпчилик абитуриентларни “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича тест топшириқлари қандай дастур асосида тузилади ва мазкур фан бўйича тест синовларига тайёргарлик ... Батафсил »

Лицей ва коллежларга кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижаси ДТМ сайтига жойлаштирилади

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 16 июлдаги 19/ққ, 36/ққ-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарор ... Батафсил »

2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади? (тўлиқ рўйхат)

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Куни кеча Давлат тест маркази директори Жахонгир Исмаилов жорий йилда тест синовларида бир қатор янгиликлар юз бериши ҳақида маълумот берган эди. Хусусан, кўплаб таълим йўналишларида фан блокларининг ўрни алмашгани хабар қилинди. БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ: 1 августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилади Ушбу хабар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Сабаби мазкур ... Батафсил »

Юқорига