2014 йил 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика қўғирчоқ театри биносини мукаммал таъмирлаш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг 99-банди ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Қарорда таъкидланишича, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Республика қўғирчоқ театри биносида мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» ... Батафсил »