Yangi hujjatlar

Tag Archives: ўзбек тили

Н.Жумахўжа. Она тилимиз мавқеи

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккур ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир. Ислом КАРИМОВ   Истиқлолнинг илк нишонаси — “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганига 20 йил тўлди. 1989 йилнинг 21 октябридан бошлаб босқичма-босқич амалга ошириб келинган ... Батафсил »

М.Ҳамидова. Давлат тилида иш юритиш унинг ҳуқуқий-меъёрий асослари

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Иш юритишнинг асосини ҳужжатлар ташкил этади. Бирон-бир ташкилот, муассаса ёки корхона фаолиятини ҳужжатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мазмунан ва шаклан турли-туман бўлган ҳужжатлар жамиятнинг узлуксиз фаолиятини тартибга солиб келган. Бугунги кунда ҳам давлат ва нодавлат ташкилотларида давлат тилида иш юритиш сифатини ошириш мамлакатимиз тараққиёти учун зарур бўлган асосий омиллардан ҳисобланади. 1989 йилнинг 21 октябрида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг мустақиллик сари ... Батафсил »

Р.Мирзаев. Давлат тили мақоми:тарихий-ҳуқуқий таҳлил

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Ўзбек тили дунёнинг энг ривожланган тилларидан бири эканлиги аллақачон исботланган. У мумтоз адабий анъанага, кенг тармоқли лексикага ва бой ифода воситаларига эга. Маълумки, ўтмишда ўзбек тилининг мақоми турлича бўлган. Иш юритишда Ҳусайн Бойқаро даврида (ХV асрнинг иккинчи ярми – ХVI асрнинг боши) камроқ, амирликлар даврида кўпроқ қўлланган. Собиқ иттифоқ даврида, аниқроғи, 1918 йилда гўё тиллар тенглиги таъминланган – Туркистон АССРнинг давлат тили ... Батафсил »

Р.Мирзаев. Тил – миллат кўзгуси: давлат тили билан боғлиқ айрим тушунчалар

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Нарса ва ҳодисанинг моҳиятини тўғри тушунишда унинг турдош тушунчалар билан муносабати, умумий ва хусусий томонларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу фикр бевосита давлат тили тушунчасига ҳам тааллуқлидир. Давлат тили ва унинг ҳуқуқий мақомини ўрганиш, энг аввало, она тили, расмий тил, миллатлараро мулоқот тили, тил вазияти, нутқ вазияти, тил сиёсати, тил қурилиши каби тушунчаларга аниқлик киритишни тақозо этади. Чунки улар (давлат тили ... Батафсил »

“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 1989 йилдаги эски таҳрири матни

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 21.10.1989 й. N 3561-XI ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА* (эски таҳрирда) Мазкур Қонуннинг янги таҳрири ЎзР 21.12.1995 й. 167-I-сон Қонуни билан тасдиқланган Тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулкидир. Социализмни, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш, халқларнинг миллий ва байналмилал ўзлигини англашнинг ўсиши миллий тилларни ҳар томонлама ривожлантиришни тақозо этади. Ушбу Қонун ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида (майдонида) давлат тили сифатида ... Батафсил »

“Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси

Бугунги кунда UzNETда турмушимизнинг у ёки бу жабҳасида йўл қўйилаётган имловий хатолар ҳақида кўплаб мунозаралар бўлмоқда, турли фикрлар билдирилмоқда. Ушбу масалага интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда мазкур ижобий саъй-ҳаракатлар майдонини кенгайтириш, “қуруқ гап”лардан аниқ амалий ишларга ўтиш мақсадида ижтимоий акция ўтказишга қарор қилдик. Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғрилаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ... Батафсил »

«Тrastbank»га хат!

“Ҳолва деган билан, оғиз чучимайди” (“Бу эпиграф”, – муаллиф изоҳи) Яқинда иш билан “Ўрда” даҳаси томонларга йўлим тушганди. Йўл-йўлакай ўша даҳада жойлашган “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг Республика биноси олдига қўйилган тошлавҳага кўзим тушди. Тошлавҳада ёзилган банк номида баъзи имловий хатоликлар мавжудлигини бир қарашда пайқаш унчалик қийин эмасди. Умуман олганда ушбу тошлавҳа суратини илгари интернет орқали ҳам бир неча марта кўргандим. Тошлавҳани кўрдим-у, хаёлимга бир фикр келди. Одатда имловий хатоларни кўрганда кўпинча кимларнидир саводсизликда айблаймиз, устидан куламиз ёки пичинг ... Батафсил »

Юқорига