Yangi hujjatlar

Tag Archives: ўзгариш

Жиноят-процессуал кодексига судда йўқолган жиноят ишини тиклашга оид қўшимча киритилмоқда

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда депутатлар мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, депутатлар “Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар. Ушбу қонун лойиҳаси жиноят-процессуал қонунчиликни янада такомиллаштиришга, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга, шунингдек, миллий қонун ҳужжатларини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга ... Батафсил »

Россияда кечки теледастурлар ҳамда фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлашмоқчи

Кечагина сайтда “Рекламалардаги қонунбузарликлар” номли мақола чоп этган эдим. Буни қарангки, шу мавзуга оид бошқа бир янгиликка кўзим тушиб қолди. Россия думаси кечки теледастурлар ва фильмлар намойиши вақтида реклама қўйишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси бир қатор депутатлар томонидан тайёрланган. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Қонун лойиҳасига кўра, бегим кунлари соат 19:00 дан 23:00 гача эфирга узатиладиган теледастур ҳамда фильмлар намойиши вақтида рекламалар билан узиб қўйиш тақиқланади. Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси, дам олиш ҳамда ... Батафсил »

Энди нотариус стажёри бўлиш учун иш стажи ва камида 25 ёш талаб этилади

Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазири Н.Йўлдошев 2013 йил 14 октябрь куни “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруққа имзо чекди. Мазкур Буйруққа мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларга назар ташлайдиган ва таҳлил қиладиган бўлсак, энг аввало нотариус стажёри бўлиш учун иш стажи ва ёш цензи белгиланганлиги эътиборга молик. Хусусан, эндиликда олий юридик маълумотга, юридик ... Батафсил »

Ўзбекистонда фуқаролик ишлари бўйича 12 та янги туманлараро (туман) судлари тузилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 4 октябрь куни “Туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонда умумий юрисдикция судларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, туманлараро, туман (шаҳар) судлари одил судловни сифатли амалга оширишларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишларини таъминлаш учун туманлараро туман (шаҳар) судларида тегишли тартиб ўрнатиш ҳамда уларнинг иш билан бандлигини мақбуллаштиришга доир чора-тадбирлар белгилаб берилди. Фармонда таъкидланадики, Суд муҳокамаси ҳамда суд текширувлари тўлалигини таъминламай, ... Батафсил »

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

16-17 октябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан Бюджет кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Қонунчилик палатаси расмий сайти хабар берган. Хусусан, 16 октябрь куни Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси фракциялари томонидан мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинган бўлса, 17 октябрь куни эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракциялари, шунингдек, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳаси ... Батафсил »

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилнинг муддатига чеклов қўйилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Жумладан, Меҳнат Кодексининг 150-моддаси (Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар) биринчи қисми қуйидаги кўринишда таҳрир қилинди: Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ... Батафсил »

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонунга олий ўқув юртидан кейинги таълим билан боғлиқ ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 3.3-банднинг 3.3.3-кичик банди «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» бўлимининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Олий ўқув юртидан кейинги таълимни ... Батафсил »

8 та Кодекс, 20 та Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартишлар киритилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 31 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш ... Батафсил »

Юқорига