Yangi hujjatlar

Tag Archives: Украина

Украинада абонентларга оммавий SMS-спам юборган мобил операторларига жарима солишмоқчи

Украина Парламенти халқ депутатлари абонентларга оммавий равишда спам SMS-хабарлар юборган мобил операторларига жарима солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари суришмоқда. Бу ҳақида Segodnya.ua сайти хабар бермоқда. Бунда асосий эътибор ҳеч қандай буюртма бермаган абонентларга турли кўринишдаги, масалан, матн, мультимедия ва овозли хабарлар юборган мобил алоқа операторлари ва провайдерларга қаратилади. Лойиҳа муаллифлари алоқа операторларига бундай кўринишдаги спам SMS-хабарларни юборишни тақиқлашни, агарда улар бу тақиқни бузса, уларга жарима солишни таклиф қилишган. Қоидабузар алоқа операторлари ва провайдерлар энг кам иш ҳақининг 30-40 баравари миқдорида ... Батафсил »

Украина Парламенти молиявий пирамидаларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади

Рада (Украина Парламенти номи) молиявий пирамидаларни ноқонуний деб топиш тўғрисидаги қонунни ҳамда ушбу қонунга асосан Жиноят Кодексига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақида Segodnya.ua нашри хабар бермоқда. Юқори Рада мазкур масала юзасидан “Молиявий пирамидаларни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини овозга қўйди ҳамда 310 нафар халқ депутатлари томонидан қўллаб-қувватлангандан сўнг ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган деб ҳисобланди. Юқоридаги қонун лойиҳаси “молиявий пирамида” ҳамда “Қасддан молиявий пирамидани яратиш, унда иштирок этишга ўзга шахсларни жалб қилиш ва молиявий пирамидалар натижасида ... Батафсил »

Украинада жорий йил давомида биронта Прокурор пора олиш жиноятини содир этмабди

Украина Бош Прокуратурасининг тасдиқлашича, ўтаётган 2013 йил давомида биронта прокурор пора коррупцияга оид жиноятни содир этмаган. Бу ҳақида, Киев шаҳрида ўтказилган брифингда хабар берилган. Прокуратура ходимлари ҳақида гап кетганда, яна шу нарса таъкидландики, ўтган йили 8 нафар прокуратура ходими жавобгарликка тортилган бўлса, амалга оширилган кадрлар ҳамда тарбиявий ишлар натижасида эса мазкур йилда бирон марта бундай жиноят содир этилмаган. Жорий йилдаги Украинада содир этилган коррупция жиноятига оид статистикага назар ташласак, 1300 га яқин жиноят иши судларга оширилган, бунинг натижасида 1,5 минг ... Батафсил »

Украина Президенти маҳкум Юлия Тимошенконинг хорижда даволаниши учун рухсат беришга рози бўлди

Украина Президенти Виктор Янукович собиқ Бош вазир, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкум Юлия Тимошенконинг хорижда даволаниши учун рухсат беришни ваъда қилди. Бу ҳақида, Газета.ру хабар бермоқда. Украина Президентининг таъкидлашича, Юлия Тимошенконинг хорижда даволаниши учун рухсат беришга тайёр. Фақат бунинг учун энг аввало Юқори Рада (Украина Парламенти, – Xushnudbek.uz изоҳи) ушбу ҳолатни тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлаши ва қабул қилиши керак. “Ҳозирда парламентда махсус қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Чунки бугунги кунда Украинада Юлия Тимошенкони хорижга чиқиб даволаниши учун рухсат берувчи ... Батафсил »

Юқорига