Yangi hujjatlar

Украинада жорий йил давомида биронта Прокурор пора олиш жиноятини содир этмабди

Украина Бош Прокуратурасининг тасдиқлашича, ўтаётган 2013 йил давомида биронта прокурор пора коррупцияга оид жиноятни содир этмаган. Бу ҳақида, Киев шаҳрида ўтказилган брифингда хабар берилган.

Прокуратура ходимлари ҳақида гап кетганда, яна шу нарса таъкидландики, ўтган йили 8 нафар прокуратура ходими жавобгарликка тортилган бўлса, амалга оширилган кадрлар ҳамда тарбиявий ишлар натижасида эса мазкур йилда бирон марта бундай жиноят содир этилмаган.
Жорий йилдаги Украинада содир этилган коррупция жиноятига оид статистикага назар ташласак, 1300 га яқин жиноят иши судларга оширилган, бунинг натижасида 1,5 минг нафар инсон жиноий жавобгарликка тортилган.

Бюджет соҳасида 218 та жиноят содир этилган бўлса, ер масаласида – 136, таълим соҳасида – 142, банк тизимида – 15 та шундай ҳолат аниқланган. Украина суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятига назар ташласак, жорий йилда 168 нафар ИИВ ходими, 26 нафар Давлат жиноят-ижро хизмати ходими, 19 нафар – божхона, 48 нафар – солиқ ҳамда 12 нафар профессионал судьялар коррупция соҳасидаги жиноятлар содир этишда айбланиб, жавобгарликка тортилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига