Yangi hujjatlar

Tag Archives: юридик университет

Юридик университетда телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади

Жорий йилда Тошкент давлат юридик университетда бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида адолатни таъминлаш мақсадида бир қанча янгиликлар амалга оширилади. Бу ҳақида университет қабул комиссияси маълум қилди. Шундай янгиликлардан бири тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади. Аслида ушбу қоида янгилик эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ... Батафсил »

Юридик таълимда қандай ўзгаришлар бўлди? Қолган ОТМларда ҳам тезроқ шундай бўлса эди

2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан аввалроқ, яъни 2017 йил 28 апрель куни «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзолангани ва у орқали миллий таълим тизимида бир қатор инқилобий ўзгаришлар қилингани ҳақида маълумот бергандим. Хўш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан яна қандай ўзгаришлар киритилди? Шу ҳақида ҳозирги таҳлилий мақолада танишишингиз мумкин. Ушбу қарор ... Батафсил »

Юридик таълим тизимида катта ўзгариш бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 апрель куни Тошкент давлат юридик университет фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид ПҚ-2932-сонли қарорга имзо чекди. Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон миллий таълим тизимида ҳали янгилик бўлган кўплаб қувонарли ўзгаришлар бошлаб берилганини таъкидлаш жоиз. Хусусан, булар қуйидагилар: 1) аввало ТДЮУга университет битирувчилари учун, ўқув режалари ва дастурлари учун талабларни ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб мустақил равишда шакллантириш ҳуқуқи берилди. Бу дегани энди ТДЮУ амалда ўқув жараёнини Олий таълим вазирлигидан мустақил равишда белгилай олади; 2) ТДЮУга ... Батафсил »

Тошкент давлат юридик университети магистратурасида янги мутахассисликлар очилди

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Ушбу йилда магистратура квотаси ўтган йилгидан 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) камайтирилган. Шунингдек, бир қатор олий таълим муассасаларида магистратура ихтисосликлари ўзгартирилган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университетида магистратура мутахассисликлари тубдан ислоҳ қилиниб, уларнинг сони ... Батафсил »

Юридик таълим муассасалари талабаларининг амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисида Низом қабул қилинди

2013 йил 31 декабрь куни “Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор қабул қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н. Йўлдошев, Олий суд раиси Б. Мустафаев, Олий хўжалик суди раиси К. Камилов, Бош прокурор Р. Қодиров, Молия вазири Р. Азимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. Ходиев томонидан имзоланган. Мазкур Низом «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ... Батафсил »

Юқорига