Yangi hujjatlar

Тошкент давлат юридик университети магистратурасида янги мутахассисликлар очилди

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу йилда магистратура квотаси ўтган йилгидан 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) камайтирилган.

Шунингдек, бир қатор олий таълим муассасаларида магистратура ихтисосликлари ўзгартирилган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университетида магистратура мутахассисликлари тубдан ислоҳ қилиниб, уларнинг сони 5 тадан 10 тагача кўпайтирилди.

Ҳозирда Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичи мутахассисликларида қабул квоталари қўйидагича тақсимланди:

  1. Давлат бошқарув ҳуқуқи – 23 нафар;
  2. Солиқ ва божхона ҳуқуқи – 9 нафар;
  3. Бизнес-ҳуқуқи – 16 нафар;
  4. Халқаро тижорат ҳуқуқи – 14 нафар;
  5. Шартнома ҳуқуқи – 9 нафар;
  6. Корпоратив ҳуқуқ – 14 нафар;
  7. Табиий ресурслар ҳуқуқи – 9 нафар;
  8. Меҳнат ҳуқуқи – 9 нафар;
  9. Жиноят қонунчилигини қўллашнинг назарияси ва амалиёти – 18 нафар;
  10. Суд экспертизаси ва криминалистика – 9 нафар.

ЖАМИ: 130 нафар.

Маълумот учун айтиш жоизки, илгари ТДЮУ магистратурасида қуйидаги мутахассисликлар мавжуд эди:

  1. Давлат хуқуқи ва бошқаруви ( Конституциявий хуқуқ ; маъмурий ва молия хуқуқи: давлат ва хуқуқ тарихи ва назарияси);
  2. Хўжалик хуқуқи(Тадбиркорлик хуқуқ;Хўжалик процесси;Мехнат хуқуқи; аграр хуқуқ );
  3. Фуқаролик хуқуқи;оила хуқуқи; фуқаролик процесси; халқаро хусусий хуқуқ;
  4. Жиноят хуқуқи; Жиноят процесси;
  5. Халқаро хуқуқ (йўналишлар бўйича)
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (21)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига