Бугун эрталаб “Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдим.
Хабар чиққанидан, тахминан 1 соатлар ўтиб, иккала телеканалда ҳам махсус ёрлиқ олиб ташланди. Яна бироз ўтиб, тўғриланган байроқ билан қайта эфирга узатила бошланди.
Мазкур ҳолатга телеканал ходимларининг ўта тезлик билан эътибор қаратишгани ва хатони зудликда тўғрилашгани учун раҳмат.
P/S: Шахсан мен учун ким, қандай қилиб бундай хатога йўл қўйгани, унинг сабаблари умуман қизиқ эмас. Асосийси байроғимиз яна аслича ҳилпирай бошлади, шунинг ўзи кифоя.