Yangi hujjatlar

Тошкент автомобиль-йўллар институти қайта ташкил этилади

Тошкент автомобиль-йўллар институти Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль йўлларидан фойдаланиш институтига айлантирилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 26 августдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда «Daryo».

Фото: Тошкент автомобиль-йўллар институти матбуот хизмати

Фото: Тошкент автомобиль-йўллар институти матбуот хизмати

Олий ўқув юртининг ихтисослиги ва йўналишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад сифатида ҳужжатда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида етук малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий автомагистрални, шунингдек, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини реализация қилиш кўрсатилган.

Қарорга мувофиқ, Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган йўналиш ва ихтисосликлар бўйича бакалавр ва магистратура талабалари Ўзбекистоннинг бошқа олийгоҳларидаги тегишли йўналишларга ўтказилади.

Тошкент автомобиль-йўллар институти 1972 йилда Тошкент политехника институтининг автомобиль-йўллар факультети негизида ташкил этилган.

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (14)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (3)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига