Yangi hujjatlar

Туркманистон Президенти 24-26 ноябрь кунлари расмий давлат ташрифи билан юртимизга келади

Аввал хабар берганимдек, Турманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов 2013 йилнинг ноябрь ойида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши режалаштирилган эди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мустақиллик куни муносабати билан қардош юрт вакилларига йўллаган табрик телеграммасида баён қилинганди.

Podrobno.uz ахборот агентлигининг хабар беришича, мазкур давлат ташрифи 24-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ашхобод шаҳрида ўтказилган Турманистон Вазирлар Маҳкамасида мазкур давлат ташрифи бўйича махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Р.Мередов бошчилик қилди.

Йиғилишда Турманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов сўзга чиқиб, Ўзбекистонга қилинажак ташрифда қўшни давлатлар орасидаги икки томонлама ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинишини таъкидлаб ўтди.

Давлат ташрифи якунлари бўйича икки давлатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида шуни айтишим мумкинки, кўп қиррали ўзбек-туркман муносабатлари мустаҳкам дўстлик, тотув қўни-қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш принципларига асосланган бўлиб, сўнги йилларда икки давлат раҳбарларининг расмий ташриф билан меҳмон бўлиши кўп бора кузатилган. Хусусан, Гурбангули Бердимухамедов 2008 йилнинг 10-11 март кунлари, 2009 йилнинг 24-25 февраль кунлари ҳамда сўнги бора 2011 йилнинг 5-6 май кунлари Ўзбекистонга расмий давлат ташрифи билан келган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2007 йил 18-19 октябрь кунлари, 2009 йил 13-14 декабрь кунлари ҳамда 2010 йилнинг 19-20 октябрь кунлари Туркманистонга ташриф буюрган эдилар.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига