Yangi hujjatlar

Йўловчи божхона декларацияси бланкига Ўзбекистонга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланганлиги ҳақида банд қўшилди

2015 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан киритилган.

Қарорга кўра, Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига қуйидаги аҳамиятга молик ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

1. Декларация бланки А-5 форматида бўлиши белгиланди. Илгари ҳам формати шу кўринишда эди, фақат бу йўриқномада кўрсатилмаганди.
2. Декларация бланкасининг орқа қисмидаги “Эслатма” бўлимига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати “учувчисиз учиш аппаратлари” банди билан тўлдирилди.

Эслатиб ўтаман, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги қарорига асосан, 2015 йил 1 январь кунидан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига