Yangi hujjatlar

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама этилади. Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади дейилади хабарда.

Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига