Yangi hujjatlar

Ўзбекистон билан Россия ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи тўғрисидаги Битим тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 23 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида 2014 йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди.

Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаши белгилаб қўйилди.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилди.

Президент қарорини расмий манбадан ўқиш:

Президент қарорини расмий манбадан ўқиш:

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (33)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига