Yangi hujjatlar

Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

ШҲТ олий органининг бу йилги мажлиси Тожикистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасида ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлар давомида Президент Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан ҳам музокара ўтказди.

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатдорлик хусусиятига эга. Савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланмоқда.

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

2013 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 7,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани бунинг тасдиғидир. Икки юздан ортиқ давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битим ва шартномалар ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

Ислом Каримов ва Владимир Путин мамлакатларимиз ўртасидаги мулоқотларнинг мунтазамлиги муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

Photo: kremlin.ru

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Душанбе шаҳрига ташрифи давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари 12 сентябрь куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 14-мажлисида иштирок этади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига