Yangi hujjatlar

Бешта давлат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг таркибига янги аъзо сифатида сайланди

Литва, Нигерия, Саудия Арабистони, Чад ва Чили давлатлари БМТ Хавсизлик Кенгашининг 2014-2015 йиллар учун аъзолигига сайланишди. Бу ҳақида, “Reuters” ахборот агентлигига таянган ҳолда, Газета.ру хабар бермоқда.

Мазкур давлатлар 2014 йилнинг 1 январидан БМТ ХКда ўз фаолиятини бошлашади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият олиб борувчи ташкилот бўлиб, унинг таркибига жами 15 та давлат киради. Шулардан бештаси доимий фаолият олиб борувчи давлатлар (Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Франция) бўлса, қолган ўнтаси муваққат аъзолардир. Ўнта муваққат аъзолар ҳар йили бештадан икки йил муддатга сайланади.

Бугун ОАВда эълон қилинган хабарларга кўра, Саудия Арабистони Хавфсизлик Кенгаши аъзолигидан воз кечган. Бу ҳақида Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги ариза берган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига