Yangi hujjatlar

2015 йил 1 апрелдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалар жорий этилади

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2015 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Шунингдек, қарорда Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига 2016 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда уларнинг улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишини аниқлаш ҳамда олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўриш топширилди.

Давлат божхона қўмитаси янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисидаги зарур ахборотни алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар эътиборига етказади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юкланди.

Эслатиб ўтаман, Республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда республика ҳудудига олиб кириладиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни (пиводан ташқари) акциз маркалар билан мажбурий маркалаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги 285-қарорига мувофиқ жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 241-моддасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни акциз маркалар билан тамғаланиши мажбурийлиги белгиланган.

Акциз маркаларни ҳимоя даражасини ошириш ва қалбакилаштирилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-505 сонли қарори билан ҳар икки йилда акциз маркалари янгиланиши тартиби жорий этилди.

Эски намунадаги акциз маркаларини янгиларига алмаштириш тартиби ҳамда республикада акциз маркалари билан маркалашни умумий қоидалари Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомда ва Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномада батафсил ёритилган.

Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (19)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига