Yangi hujjatlar

ЁДГОРЛИКЛАР

ЁДГОРЛИКЛАР – айрим иморатлар, бинолар ва иншоотлар, уларга тааллуқли рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати асарлари ҳамда шу иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг тарихан таркиб топган ҳудудлари б-н бирга, мемориал уйлар, квартиралар, қабристонлар, мақбаралар ва айрим қабрлар, монументал санъат асарлари, фан ва техника (шу жумладан, ҳарбий техника) объектлари, халқ оғзаки ижоди, нумизматика, эпиграфика намуналари, антропология, этнография, картография, фотография материаллари, кинофильмлар, овозли–тасвирли ёзувлар ҳамда бошқа жисмлардаги ёзувлар, адабиёт ва санъат асарлари, архив, қўлёзма ва чизма ҳужжатлар, қадимги қўлёзма китоблар, ҳарф териш усулида чиқарилган дастлабки китоблар, нодир ва ноёб нашрлар, ноталар, муқаддас буюмлар ва мемориал хусусиятга эга бўлган ашёлар, тош ҳайкаллар, қояга ўйиб солинган тасвирлар, шунингдек, тарихий, илмий, бадиий ва ўзгача маданий қимматга эга бўлган археология ёдгорликлари. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига