Yangi hujjatlar

Ўзбекистонга фақат йодланган ош тузларини импорт қилишга рухсат бериладиган бўлди

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, дастурни амалга оширишда 2014 йилга режалаштирилган жами харажатлар миқдори 4 509,2 млрд сўм ва эквивалентда 302,9 млн долларни ташкил қилмоқда.

“СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР:

Давлат дастури асосида саккизта қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Хусусан, дастурнинг 6-бандига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикасининг «Йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам белгиланди.

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, импорт қилинадиган ёки республикада ишлаб чиқарилувчи озиқ-овқат учун ишлатиладиган барча тузларни йод билан мажбурий тўйинтириш тўғрисидаги нормани киритиш белгилаб қўйилади.

Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, «Йод танқислиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонун 2007 йил 3 май куни қабул қилинган. Қонун 25 моддадан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Эътиборли томони шундаки, Қонуннинг 15-моддасида “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган ош тузи албатта йодланиши керак” дея белгилаб қўйилган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида киритиладиган ўзгартириш импорт қилинадиган ош тузларига таалуқли бўлади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига