Yangi hujjatlar

ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ

ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ – ёзма ёки оғзаки равишда бевосита айбдор ёки бошқа шахс томонидан содир этилган, тамом бўлган жиноят ҳақидаги ёки жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёхуд тажовуз ҳақидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабар бериш. Ёлғон хабар берган шахс ўзи маълум қилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини яхши билиши лозим. Айбдор хабар қилинган ахборотни баҳолашда ҳақиқатдан ҳам адашган бўлса, уни жавобгарликка тортиб бўлмайди.

Ё.х.б. одил судловни тўғри юритишга путур етказиши, тергов органлари ёки суд фаолиятини нотўғри йўлга солиб, ишнинг чигаллаштириб юборилишига сабаб бўлиши мумкин. Жиноят ҳақида била туриб Ё.х.б. тугалланган жиноят ҳисобланади ва бунда бирон–бир оқибатнинг келиб чиққанлиги ва чиқмаганлиги аҳамиятсиздир. ЖК 237-м.га кўра, 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс шу жиноят субьекти бўлиши мумкин. Ёлғон хабар берган шахс энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 й гача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ б-н жазоланади. Ё.х.б. сунъий айблов далилларини вужудга келтирган; ғаразгўйлик ниятларида қилинган; уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаган бўлса жазо кучайтирилади. Ё.х.б. оғир оқибатларга сабаб бўлса, айбдорга нисбатан янада оғироқ жазо қўлланилади (ЖК 237-м.). (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига