Yangi hujjatlar

ЁЛЛАНИШ

ЁЛЛАНИШ – тўқнашувчи (урушувчи) мамлакат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаган ёхуд тўқнашувчи тараф томонидан назорат қилинаётган ҳудудда доимий яшамайдиган ёки қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни бажариш учун ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган шахснинг чет давлат ҳудудида ёки тарафида қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши. БМТ Бош Ассамблеяси Котибияти, Хавфсизлик Кенгаши қиёфасидаги жаҳон ҳамжамияти бир неча бор ёлланиш амалиётини қоралаб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилган. 1961 й. 24 ноя.даги БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида БМТ назорати остида бўлмайдиган барча чет эллик ҳарбий ёки ярим ҳарбий шахсларни, шунингдек, ёлланувчиларни дарҳол қамоққа олиш, ушлаб туриш ва жўнатиш учун таъсир чораларини қўллаш (куч ишлатиш ҳам мумкинлиги) тўғрисидаги қоидалар мустаҳкамланди. 1968 й. БМТ Бош Ассамблеяси 2465 (XXIII) резолюциясида шуни қатъий белгилаб қўйдики, ёлланувчилардан фойдаланиш амалиёти жиноий ҳаракат ҳисобланади. Ёлланувчиларнинг ўзлари эса қонундан ташқаридаги жиноятчилар ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида барча давлатларда ўз ҳудудидаги ёлланувчиларни йиғиш, молиялаш ва ўқитишни эълон қиладиган ёлланувчи сифатида хизматга боришни таъқиқлаш ҳақида шахсларнинг жавобгарлиги ҳақида ҳужжат қабул қилиш зарурияти алоҳида таъкидланди. (муал. – Н.Жавлиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига