Yangi hujjatlar

ЁЛЛАНУВЧИ

ЁЛЛАНУВЧИ – қуролли тўқнашувда жанг қилиш учун ҳарбий ҳаракатлар жойида ёки чет элдан махсус ёлланган, мазкур тарафнинг қуролли кучлари шахсий таркибига кирувчи шундай даража ва вазифадаги комбатант (ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашувчиники)дан анча ортиқ ҳақ ваъда қилиниб шахсий наф олиш истагида бўлган шахс сифатида тўқнашувчи тарафларнинг фуқароси бўлмаган, тўқнашувчи тараф назорат қилаётган ҳудудда доимий яшамайдиган; тўқнашувчи тарафнинг қуролли кучлари шахсий таркибига кирмайдиган, давлат томонидан юборилмаган, унинг қуролли кучлари таркибига кирувчи шахс саналмайдиган шахс. 1976 й. 30 ноя.да №31/34–резолюциясида БМТ яна бир бор барча ҳукуматларни улар ҳудудидаги ёлланувчиларни жалб этиш, молиялаштириш, ўқитиш ва ўтказишни жиноят деб эълон қиладиган ва фуқароларнинг ёлланувчи сифатида жалб қилинишини тақиқлайдиган қонунлар қабул қилишга чақирди. Бу қоидалар 1977 й.ги №32/41 резолюциясида ҳам мустаҳкамланди. 1989 й. 4 дек.да ёлланувчиларни жалб қилиш, фойдаланиш, молиялаштириш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция қабул қилинган бўлиб, унда қайси жисмоний шахсларга ёлланувчи сифатида қараш лозимлиги ҳақида бир неча мезонлар белгиланди. Ушбу конвенцияга мувофиқ ёлланувчи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: биргаликда зўрлик ҳаракатларида иштирок этиш учун чет элда ёки ўз жойида махсус ёлланганлар (ҳарбий тўқнашувда ёки ҳукуматни ағдаришга қаратилган ёхуд давлат конституциявий тузумини ағдариб ташлашда қатнашувчилар); бундай ҳаракатларда иштирок этишда асосан шахсий фойда кўриш нияти мавжуд ва буни рўёбга чиқаришда моддий мукофотлаш ваъда қилинади; ҳарбий ҳаракатлар қаратилган давлатнинг ёки ҳарбий тўқнашувларда иштирок этувчи давлатнинг доимий яшовчи аҳолиси бўлмаган ва фуқароси бўлмаган шахсларда давлат томонидан расмий мажбуриятларини бажаришга қаратилмаганлар; – ҳаракатлар содир этилувчи ҳудудда ёки ҳарбий тўқнашувлар томонлари – давлатлар ҳарбий кучлари шахсий таркибига кирмайдиганлар. (муал. – Н.Жавлиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига