Yangi hujjatlar

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ – ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келишида ифодаланади. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари – ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган талаблар, меьёрлар ва стандартларга риоя қилиш тартибини белгиловчи муайян қоидаларининг мажмуидир.

МЖТК 211-м.га биноан, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек, тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш –фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир й. давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ё.х.қ.б. оғир оқибатларга сабаб бўлса, ЖК 259-м. б-н жазоланади. (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига