Yangi hujjatlar

ЁЗИШМАЛАР СИРИ

ЁЗИШМАЛАР СИРИ – инсоннинг конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлиб, почта ва телеграф жўнатмалари, телефон сўзлашувлари ва б. хабарларнинг барча турлари дахлсизлигини ўз ичига олади. Хат–хабарларни очиш, уларнинг мазмуни б-н танишиш ва уни ошкор этишнинг тақиқланишини билдиради. Ёзишмалар сирини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл қўйилади. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига